Линклар

logo-print

Рус дипломати рус журналисти устидан бораётган маҳкамага қўйилмади


Ҳақорат ва туҳматда айбланаётган “Vesti.uz” нашри муҳаррири Владимир Березовский устидан бораётган маҳкамага Россия дипломати қўйилмади.

Россиялик журналист Березовский устидан маҳкама ўтказаётган Тошкент шаҳри Жиноий ишлар бўйича Яккасарой туман суди судьяси Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси атташеси Денис Башировни судда қатнашиш учун Республика Олий судидан рухсат олиш керак, деган важ билан маҳкама залига киритмади.

Расман очиқ, деб эълон қилинган суд масжлисида ҳимоя томони киритган илтимосномалар бекор қилингани боис журналист адвокати Сергей Майоров суд ҳайъати таркибининг ўзгартирилишини талаб қилди.

Журналист устидан кейинги суд мажлиси 29 сентябрга белгилангани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG