Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Францияни судга тортмоқда


Европа Иттифоқи лўлиларни депортация қилгани учун Франция ҳукумати устидан ҳуқуқий жараёнлар бошлашини билдирди.

Иттифоқнинг Адлия масалалари бўйича комиссари Вивиан Рейдинг “France24” каналига берган интервюсида Франция ҳукуматини ҳаракатланиш эркинлиги бўйича Европа қонунларини бузганликда айблади.

Яқинда Руминия ва Болгариядан Францияга борган юзлаб лўлилар мамлакатдан чиқариб юборилган ва оқибатда, Париж ҳамда Брюссел ўртасида жиддий зиддиятлар пайдо бўлган эди.

Бугун айни вазиятни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилиб, якуний қарор қабул қилган Европа Комиссияси даъволари оқибатида Франция ҳукуматига катта миқдорда жарима солиниши ва президент Николя Саркози жиддий сиёсий қийинчиликларга юзма-юз келиши мумкин.

XS
SM
MD
LG