Линклар

logo-print

Европа давлатлари бўйлаб ишчиларнинг намойишлари бўлди


Европа бўйлаб ўтказилган намойишларда ўн минглаб одам қатнашди.

Европа бўйлаб ўтказилган намойишларда ўн минглаб одам қатнашди.

Европанинг турли давлатларидан Брюсселга борган ўн минглаб ишчи Европа Иттифоқи расмий идоралари олдида норозилик намойишлари ўтказди.

Бундан ташқари, Европанинг Полшадан тортиб Португалия, Латвиядан тортиб Қибрисгача бўлган давлатларида ҳам ишчилар норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Намойишлар Европа Комиссиясининг ижтимоий таъминот ва ишсизликни тугатиш дастурлари туфайли бюджетида камомад ошиб кетадиган аъзо давлатларга жазо чораларини кучайтиришга оид таклифни киритгани боис уюштирилди.

Европадаги касаба уюшмалари банклар ва ширкатлар юзага келтирган иқтисодий бўҳроннинг асосий жабрдийдалари, охир-оқибатда, оддий ишчилар бўлиб қолиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Испаниядаги норозиликлар чоғида намойишчилар ва полиция тўқнашуви боис 20 киши жароҳатланди. Дублинда эса 41 ёшли намойишчи норозилик ишораси тарзида цемент қориштирадиган машинаси билан Ирландия парламенти дарвозасига урилиб, уни ўпириб ташлагани учун ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG