Линклар

logo-print

Жалолободлик журналист Улуғбек Абдусаломов уй қамоғига ўтказилди


Kyrgyzstan - Journalist Ulugbek Abdusalamov

Kyrgyzstan - Journalist Ulugbek Abdusalamov

Жалолобод шаҳар суди ҳибсхонада сақланаётган жалолободлик журналист, “Дийдор” газетаси муҳаррири Улуғбек Абдусаломовни уй қамоғига ўтказди.

Хабарларга кўра, суд эҳтиёт чорасини журналистнинг соғлиги оғирлашгани боис ҳибсда сақламайдиган бирор бошқа чорага ўзгартириш тўғрисида адвокат киритган илтимосни қондирган.

2010 йилнинг 14 августида миллатлараро низо қўзғаганлик айби билан ҳибсга олинган журналист ҳибсхонада соғлиги оғирлашгани ва шифохонага ётқизилган эди.

XS
SM
MD
LG