Линклар

logo-print

Шимолий ва Жанубий Корея ҳарбийлари учрашди


Шимолий ва Жанубий Корея сўнгги икки йил ичида биринчи марта ҳарбий музокара ўтказди.

Икки давлат зобитлари Корея ярим оролини иккига бўлиб турган “Қуролсиз зона”даги Панмунжом қишлоғида пайшанба куни учрашдилар.

Жорий йил март ойида Жанубий Кореянинг ҳарбий кемаси денгизга чўккани оқибатида 46 нафар матрос нобуд бўлганидан сўнг икки корейс давлати ўртасидаги муносабат кескинлашди.

Жанубий Корея ва АҚШ кема чўкишига Шимолий Кореяга қарашли кемадан отилган торпедо сабаб бўлганини айтган.

Бироқ Шимолий Корея буни инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG