Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:17

Шимолий Кавказда 15 жанггари йўқ қилинди


Россия милицияси Шимолий Кавказ минтақасида ўтказилган икки рейд давомида жанггари эканликда гумон қилинган 15 нафар шахс ўлдирилганини билдирди.

Минтақа милицияси матбуот котиби Вячеслав Гасанов иккала рейд Доғистон Республикасида ўтказилганини айтди.

Унга кўра, Каспийск шаҳридаги рейд давомида 10 нафар жанггари ўлдирилган.

Қолган беш жанггари Республика пойтахти Махачкалада ўтказилган амалиёт пайтида йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG