Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:10

АҚШ ва Хитой ҳарбий музокараларни қайта бошлайди


Пентагон жорий йил бошида тўхтаб қолган АҚШ-Хитой ўртасидаги ҳарбий музокаралар қайта бошланишини маълум қилди.

Пентагон матбуот вакили полковник Дейв Лапан Пекинда бўлиб ўтган сўзлашувда икки томон ҳарбий музокаралар 14 – 15 октябр кунлари бўлиб ўтишига рози бўлганини айтди.

АҚШ Мудофаа вазирининг Шарқий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Майкл Шиффернинг Пекинга сафари чоғида шу келишувга эришилган.

Сўнгги ойларда АҚШ ва Хитой муносабатлари интернет сиёсати, валюта билан боғлик масалалар, савдо камомади ва Тибет хусусидаги келишмовчилик боис таранглашган эди.

АҚШнинг Тайванга олти миллиард долларга қурол-аслаҳа сотиш ҳақидаги режаси сабабли Пекин шу йил январида АҚШ билан ҳарбий алоқаларни тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG