Линклар

АҚШда Хитой маҳсулотларига тарифни ошириш ҳақида ҳужжат қабул қилинди


АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатасида Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга белгиланган тарифларни оширишни назарда тутган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Савдонинг нозик масалари бўйича АҚШ ва Хитой муносабатларни таранглаштириши мумкинлиги айтилаётган ушбу ҳужжжат 348га 79та қарши овоз билан қабул қилинди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи анча вақтдан бери Хитойни ўз маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш учун миллий пул бирлиги “юан”нинг курсини сунъий равишда паст даражада сақлаб турганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG