Линклар

ЕИ лўлилар масаласида Франция устидан ҳуқуқий жараёнлар бошлайди


Европа Иттифоқи лўлиларни депортация қилгани учун Франция ҳукумати устидан ҳуқуқий жараёнлар бошлашини билдирди.

Европа Иттифоқининг Адлия масалалари бўйича комиссари Вивиан Рединг Брюсселда журналистларга жараён ҳақида буларни айтди.

- Бугун комиссия Францияга нисбатан қонунни бузганлик бўйича жараёнлар бошлаш ҳақида қарор қилди. Биласизми, Комиссия келишувнинг ҳимоячиси ҳисобланади. Шу боис комиссия Европа қонунининг миллий қонунларда акс этиши ва амалда қўлланилишини таъминлаши лозим, деди Адлия масалалари бўйича Европа Иттифоқи комиссари.

Редингга кўра, Комиссия Франция ҳаракат эркинлиги ҳақидаги Европа қонунларини бузгани ёки бузмаганини ўрганади.
XS
SM
MD
LG