Линклар

Ўзбек сарҳадчилари бир қирғизни яралади


Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида 28 сентябр куни содир бўлган отишмада Қирғизистон фуқароси яраланди.

Қирғизистондаги Боткен вилоятининг Мудофаа ва хавфсизлик бўлими бошлиғи Тоштемир Эшалиев Озодликка бу воқеа Қадамжой туманидаги Қайтпас қишлоғи яқинида юз берганини айтди.

Унга кўра, ўзбек сарҳадчилари йўқолган сигирини излаб чегарани янглиш кесиб ўтган Алмаз Жороевга қарата ўт очган.

Жороев касалхонага ётқизилган ва жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда. Алмаз Жороевнинг иддаосига кўра, ўзбек чегарачилари ўт очишдан олдин уни огоҳлантирмаган.

Эшалиев воқеа юзасидан текширув олиб борилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG