Линклар

logo-print

Россия Эронни БМТ агентлиги билан ҳамкорлик қилишга чақирди


БМТдаги Россия элчиси Виталий Чуркин Теҳрон ўз ядровий дастури борасида юзага келган “муҳим масалаларни” ҳал қилиши Эроннинг манфаатларига хизмат қилишини айтди.

Чуркин қарама-қаршиликни ҳал этишнинг ягона йўли Теҳрон ва дунёнинг олти етакчи давлати ўртасида “конструктив диалог” олиб бориш эканини таъкидлади.

Виталий Чуркин БМТ томонидан Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этишдан мақсад Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорлик қилиш кераклиги ҳақида Эронга мужда йўллаш ва музокаралар жараёнига туртки беришдан иборат эканини сўзига қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG