Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:18

Уч покистонлик ҳарбий НАТОнинг ҳужумлари қурбони бўлди


Уч нафар покистонлик ҳарбий Афғонистондаги НАТО кучларига қарашли ҳарбий вертолётлардан берилган ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлди.

Ҳодиса Афғонистон-Покистон чегара ҳудудидаги Ўракзай туманида бугун рўй берди. Хабарларга кўра, Покистонга қарашли чегара маскани НАТО кучлари тарафидан янглиш нишонга олинган.

Покистон томони ҳодиса юзасидан тергов бошлангунга қадар Афғонистондаги халқаро кучларга аталган юкларни ўз ҳудуди орқали ўтказишни тўхтатиб туришини билдирмоқда.

Сўнгги кунларда НАТО кучлари Афғонистон-Покистон чегара ҳудудида жанггариларга қарши ҳаво ҳужумларини уюштиирб келмоқда.
XS
SM
MD
LG