Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:00

Президент Раҳмон жанггарилардан қуролларни ташлашни талаб этди


Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакат шарқида ҳукуматга қарши чиқаётган жанггарилардан қуролларни ташлаб, ўз гуруҳларини тарқатиб юборишни талаб қилди.

Бу борада ҳукумат жанггариларга қўйган ултиматум талабларини етказиш учун Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиби Амирқул Азимов Раштга жўнаб кетди.

19 сентябр куни Тожикистон Мудофаа вазирлиги Афғонистон чегарасига яқин Рашт водийсига бораётган ҳарбийлар карвони қуролли гуруҳ пистирмасига учрагани, натижада камида 28 ҳарбий ҳалок бўлган эди.

Орадан бир неча кун ўтиб мазкур ҳужум учун масъулиятни Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўз зиммасига олди. Тожикистон томони эса ҳужумларда собиқ тожик мухолифати таркибидаги дала қўмондонларини айбламоқда.

Тожикистонда 1992-1997 йилларида юз берган фуқаролар урушида Рашт водийси Бирлашган Тожик Мухолифатининг асосий марказларидан бири ҳисобланган.
XS
SM
MD
LG