Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:09

CPJ: Россияда журналистлар ўлими тегишли тарзда тергов қилинмаяпти


Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси - CPJ россиялик журналист Анна Политковская ва инсон ҳуқуқлари фаоли Наталя Эстемироваларнинг ўлими юзасидан тергов ниҳоясига етказилишига эришмоқчи.

Бу ҳақда ташкилот ижрочи директори Жоэл Саймон Москвада қилган чиқишида таъкидлади. Жаноб Саймон сўнгги йилларда Россияда 19 нафар журналист ўлдирилгани ва бу жиноятлар юзасидан жўяли тергов ўтказилмаётганидан ташвиш билдирди.

Сешанба куни инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашувда Россия тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастиркин ўтган йили июл ойида Чеченистонда ўлдирилган Наталя Эстемирова қотилининг шахси аниқланганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG