Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:38

Шимолий Кореяда Ким Чен Ун тахтга ворис, деб кўрилмоқда


Шимолий Корея раҳбарининг ўғли Ким Чен Уннинг фотосурати биринчи марта расмий матбуотда эълон қилинди.

Ким Чен Ун отаси Ким Чен Ирнинг эхтимолий вориси, деб кўрилмоқда. Корея Халқ Демократик Республикаси расмий ахборот агентлиги Ким Чен Ун фотосуратини ҳукмрон Ишчилар партиясининг бошқа раҳбар аъзолари қаторида эълон қилди.

Яқинда ушбу партия сўнгги 44 йил ичида илк бор ўз қурилтойини ўтказган ва Шимолий Корея раҳбари кенжа ўғли Ким Чен Унга генерал унвонини берган эди.
XS
SM
MD
LG