Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:10

Тони Кёртис 85 ёшида оламдан ўтди


Таниқли америкалик актёр Тони Кёртис 85 ёшида оламдан ўтди. Кёртис ўзбек томошабинига "Жазда фақат қизлар" фильми орқали таниш. Актёр бу филмда Мэрлин Монро билан суратга тушган эди.

1959 йилда эса Тони Кёртис "Бош эгмаслар" филмидаги роли учун Америка киноакадемиясининг "Оскар" мукофотини олган эди.

Кёртис, шунингдек, "Спартак" ва бошқа машҳур филмларда ҳам суратга тушган, аммо 70-йиллардан бери у Ҳолливуднинг йирик лойиҳаларида қатнашмай, фақат телеэкранларда кўриниш бериб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG