Линклар

Дунё лидерлари Эквадор раҳбарини қўллаб-қувватлади


Эквадор президенти Рафаел Корреа мухолифат сиёсатчилари ва хавфсизлик кучларининг айрим гуруҳларини давлат тўнтариши амалга оширишни бошлаганликда айблади.

Тартибсизлик ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига пул тўловлари миқдорни камайтириш ҳақидаги қонунга норозилик тариқасида бир неча юз полиция ходими исён кўтарганидан кейин бошланди.

Корреанинг ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Мамлакат бўйлаб аэропорт ва катта йўллар тўсиб қўйилди.

Перу ва Колумбия Эквадор билан чегарани ёпди. АҚШ, Канада, Европа Иттифоқи, БМТ, шунингдек, Венесуэла, Аргентина, Мексика, Чили ва Парагвай ҳам Эквадор президенти Рафаэл Корреани қўллаб-қувватлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG