Линклар

logo-print

Афғонистон: НАТО ҳужумида тинч аҳолидан тўрт киши нобуд бўлди


Афғонистондаги Халқаро коалиция кучлари НАТО ҳарбийлари ҳаводан уюштирган ҳужум оқибатида пойтахт Кобулдан жануби-ғарбда жойлашган Ғазни вилоятида тинч аҳолидан тўрт киши нобуд бўлганини билдирди.

Коалиция кучлари эълон қилган баёнотда билдирилишича, чоршанба куни Андар туманида Афғонистон ва хориж кучларига исёнчилар ҳужум қилган пайтда улар ҳаводан ҳужум қилишни сўраган.

Аммо ўша ерда бехосдан пайдо бўлган бир гуруҳ қуролсиз аҳоли вакиллари янглиш нишонга олинган.

Айни пайтда 30 сентябр куни НАТО ҳарбийлари Афғонистон жанубида беш нафар хорижлик аскар ҳалок бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG