Линклар

logo-print

Покистон чегарани ёпгани коалиция кучлар таъминотини камайтирмади


Покистон ҳукумати Афғонистонда уруш олиб бораётган НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучларининг асосий таъминот йўлини ёпиб қўйди.

Бунга халқаро кучларга қарашли ветролётлар уюштирган ҳужуми оқибатида покистонлик уч аскар нобуд бўлгани сабаб бўлди.

30 сентябр кунги воқеадан бир неча соат ўтиб Пешавор шаҳри яқинидаги Хайбар минтақасининг Тўрҳам чегара текширув пунктида Афғонистондаги халқаро коалиция кучларига мўлжалланган юклар ва ёнилғи олиб кетаётган машиналарнинг чегарадан ўтиши тўхтатилган.

АҚШ Давлат департаментининг матбуот вакили Филип Кроулей 30 сентябр куни содир бўлган воқеанинг аҳамиятини кичрайтириб кўрсатишга уринди.

- Халқаро коалиция кучлари бугун эрталаб содир бўлган воқеани ўрганиш учун Покистон ҳукумати билан бирга иш олиб боряпти. Биз Афғонистондаги кучларимизга кўп йўллар орқали таъминот етказиб беряпмиз. Биз битта дарвоза ёпилганидан хабардормиз ва бу масалани Покистон ҳукумати билан муҳокама қиляпмиз, - деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.
XS
SM
MD
LG