Линклар

Парвез Мушарраф янги сиёсий партия тузди


Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф ўзи етакчилигидаги янги сиёсий партия фаолият бошлашини эълон қилиши кутилмоқда.

Ҳозир Лондон шаҳрида яшаётган Парвез Мушарраф бир оз олдин “Бутун Покистон мусулмонлар лигаси”, деб номланган янги партия 1 октябрдан фаолият бошлашини маълум қилган эди.

Мушарраф 2013 йилга белгиланган сайловда иштирок этиш учун Покистонга ҳарбий бўлмаган сиёсатчи сифатида қайтишни режалаётганини айтди.

Шу ҳафтада Лондонда эълон қилинган шарҳида Мушарраф Покистоннинг сайланган ҳукуматига қарши давлат тўнтариши амалга оширилиши эҳтимолидан огоҳлантирди.

Эслатиш жоизки, 1999 йилги қонсиз давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни эгаллаган Парвез Мушарраф мамлакатдаги норозиликлар ва ўзиги ишончсизлик овози берилиши мумкинлиги боис 2008 йилда истеъфога чиққан.
XS
SM
MD
LG