Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:07

Покистонда НАТОнинг таъминот карвони ҳужумга учради


НАТО карвони ҳужумга учраган жой.
НАТО карвони ҳужумга учраган жой.
Покистон жанубида Афғонистондаги НАТО кучлари учун ёқилғи ва истъмол моллари олиб келаётган юк машиналар ва 25та юк машинаси номаълум гуруҳлар тарафидан ўққа тутилгани хабар қилинмоқда. Ҳайдовчиларнинг ёнаётган юк машиналарини ташлаб қочишдан бошқа чораси қолмаган.

Маҳаллий полициянинг билдиришича, ҳужум пайшанба кечқурун Синд вилоятининг Шакарпур шаҳри яқинида рўй берган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Кеча уч ҳарбийси НАТО кучларининг янглиш ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлиши ортидан Покистон ҳукумати ўз ҳудуди орқали Афғонистондаги халқаро коалиция кучларининг асосий таъминот йўлини ёпиб қўйди.

Ҳусусан, Пешавор шаҳри яқинидаги Хайбар минтақасининг Тўрҳам чегара текширув пунктида Афғонистондаги халқаро коалиция кучларига мўлжалланган юклар ва ёнилғи олиб кетаётган машиналарнинг чегарадан ўтиши тўхтатилди.

НАТО расмийларига кўра, Покистон чегарани ёпгани коалиция кучлари таъминотини камайтирмаган. АҚШ Давлат департаментининг матбуот вакили Филип Кроули Покистон ҳукумати билан музокаралар олиб борилаётганини айтди.

- Халқаро коалиция кучлари бугун эрталаб содир бўлган воқеани ўрганиш учун Покистон ҳукумати билан бирга иш олиб боряпти. Биз Афғонистондаги кучларимизга кўп йўллар орқали таъминот етказиб беряпмиз. Биз битта дарвоза ёпилганидан хабардормиз ва бу масалани Покистон ҳукумати билан муҳокама қиляпмиз,- деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.
XS
SM
MD
LG