Линклар

Украинада президент ваколатлари яна кучайтирилди


Украина Конституциявий суди раиси Анатолий Головин

Украина Конституциявий суди раиси Анатолий Головин

Украина конституциявий суди 2004 йилда қабул қилинган президент ваколатларини чекловчи қонунни ноконституциявий дея қарор қилди.

Конституциявий суд раиси Анатолий Головин жума куни парламентда қилган чиқишида мазкур қонун кучини йўқотганини эълон қилди.

- Конституциявий суд 2004 йил 8 декабрда қабул қилинган "Украина Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонунни мамлакат бош қомусида белгиланган меъёрларга зид ҳисоблайди,- деди Украина Конституциявий суди раиси Анатолий Головин.

2004 йил Леонид Кучма президентлиги даврида қабул қилинган қонун президент ваколатларини чеклаб, парламентга кўпроқ ваколат бериш, ҳукуматни парламент фракциялари тарафидан тузиш ва Олий Рада ваколатларини 4 йилдан 5 йилга узайтиришни назарда тутган.

Украина мухолифати шу йилнинг бошида Украина президентлигига сайланган россияпараст Виктор Януковични мамлакатни авторитаризм сари етаклаётганликда танқид қилиб келишади.
XS
SM
MD
LG