Линклар

Обама Эрон қамоғидан озод бўлган Сара Шурд билан учрашди


Сара Шурд икки ҳафта аввал озод қилинган эди.

Сара Шурд икки ҳафта аввал озод қилинган эди.

АҚШ Президенти Барак Обама икки ҳафта олдин Эрон қамоқхонасидан озод этилган америкалик сайёҳ Сара Шурд билан Оқ уйда учрашди.

Сара Шурд ўтган йил июл ойида ойида қаллиғи ва дўсти билан бирга Эроннинг Ироқ билан чегараси яқинида хибсга олинган эди. Эрон томони уларни жосусликда айблаган.

Аммо улар ўзларини Эронга ўтиш нияти бўлмаган беайб сайёҳлар эканини айтишган. Сара Шурднинг қаллиғи Шейн Бауер ва дўсти Жош Фаттал ҳамон Теҳрон хибсхонасида қолмоқда.

Оқ уй матбуот хизматига кўра, президент Обама билан учрашувда Шейн Бауер ва Жош Фатталларнинг оналари ҳам қатнашган. Обама Эрон қамоқхонасида қолаётган америкалик махбусларни озод этиш учун имкон борича ҳаракат қилишини ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG