Линклар

Абдумалик Бобоев устидан маҳкама душанба куни бошланади


Абдумалик Бобоев

Абдумалик Бобоев

Ўзбекистонлик журналист Абдумалик Бобоев устидан маҳкама душанба куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туман судида бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқари ташаббус гуруҳи маълум қилди.

"Америка овози" радиосининг штатсиз мухбири Бобоевга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигидаги "Туҳмат ва ҳақорат қилиш", "Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш", "Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатиш" бандлари бўйича айблов қўйилмоқда.

Тошкент прокуратураси журналистга нисбатан "мамлакатдан чиқиб кетмаслик" чорасини қўллаган. Абдумалик Бобоевга нисбатан Ўзбекистонда жиноят иши очилганидан ташвишга тушган қатор халқаро ташкилотлар Тошкент ҳукумати раҳбариятига очиқ хат йўллаб, журналистга қўйилаётган айбловлар унинг касбий фаолияти билан боғлиқ дея, уларни олиб ташланишини сўрашган.

Инсон ҳуқуқари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов жиноят иши журналистни қўрқитиш, унга босим ўтказиш мақсадида тепадан буйруқ асосида очилган деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG