Линклар

Ўзбекистонликдан катта миқдорда наркотик моддалари мусодара қилинди


Россиянинг Оренбург шаҳрида темир йўл милицияси ходимлари Ўзбекистон фуқаросидан қарийб 8 кг наша ва 2 кг героин моддасини мусодара қилди, дея хабар беради РИА Новости агентлиги.

“Ўзбекистон фуқароси “Тошкент -Москва” йўналиши бўйлаб кетаётган йўловчи поездда қўлга олинди”, деди ўзини таништирмаган Оренбург вилоят Ички ишлар бўлими ходими.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилиши масаласи муҳокама этилмоқда.
XS
SM
MD
LG