Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:25

Европага борувчи АҚШ фуқаролари огоҳлантирилди


АҚШ ҳукумати Европага йўл олаётган фуқароларини террор таҳдидларига қарши огоҳлантирди.

Бу ҳақда расмий Вашингтон чоп этган огоҳлантирув баёнотида АҚШ фуқароларига Европага сафар қилар экан, жуда ҳушёр бўлиш тавсия этилган. Аммо, уларга Европа сафарларидан тийилиш тавсия этилмаган.

АҚШ раҳбарияти бунинг учун Европанинг бир қатор давлатларига потенциал террор таҳдиди борлиги юзасидан Европа ҳукуматлари билан маслаҳатлашувлар ўтказганини айтмоқда.

Сўнгги ҳафталар ичида Европа давлатлари “Ал-Қойда” ва унга алоқадор террорчи гуруҳлар Европанинг йирик шаҳарларига террорчилик ҳужумларини режалаштиргани ва уларнинг олди олиб қолингани ҳақида маълум қилган эди.

АҚШ давлат департаменти расмийси Филлип Кроули Оқ уй мамлакат фуқароларини “Ал-Қоида” томонидан эҳтимолий таҳдидлардан ҳимоя қилишга ҳануз катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG