Линклар

logo-print

Фаластин сиёсатчилари Маҳмуд Аббосни қувватлади


Фаластиндаги етакчи сиёсатчилар мамлакат раҳбари Маҳмуд Аббоснинг, агар Исроил томони Ғарбий соҳилдаги қурилишларни тўхтатмаса, тинчлик музокараларига қайтмаслик қарорини қувватлади.

Фаластинни озод қилиш ҳаракати ҳамда Маҳмуд Аббос етакчилигидаги Фатҳ ҳаракати етакчилари учрашувларидан сўнг шу мазмундаги баёнот эълон қилинди.

Тинчлик музокараларига қайтиш ёхуд қайтмаслик ҳақида фаластинликларнинг якуний қарори 4 октябр – Араб давлатлари лигаси саммитидан сўнг маълум бўлиши кутилмоқда.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Фаластин раҳбариятини Исроил билан тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини ҳеч бир шартсиз давом эттиришга чақирди.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам томонларни тинчлик музокараларини сақлаб қолиш учун бор имкониятларини ишга солишга чақирди.

XS
SM
MD
LG