Линклар

logo-print

Германияда давлат бирлашувининг 20 йиллиги нишонланмоқда


1990 йилнинг 3 октябрида собиқ Совет иттифоқи саъй-ҳаракати билан иккига ажралган — коммунистлар бошқаруви остидаги Германия демократик республикаси ҳамда НАТОга аъзо Германия федератив республикаси расман бирлашган эди.

Икки давлат бирлашуви уларни ажратиб турган Берлин девори қулаганидан 11 ой ўтиб содир бўлган эди.

Сана муносабати АҚШ президенти Барак Обаманинг мамлакат раҳбариятига йўллаган қутлов мактубида Германия АҚШнинг “энг яқин иттифоқчиси ва қудратли дўсти” аталган.

Шунингдек, Обама баёнотида Берлин деворининг қулашига ҳисса қўшган германияликлар “жасорати ва ишончи" учун шарафланган.

Баёнотда Германиянинг барлашуви буюк тарихий муваффақият сифатида баҳоланиб, бу ҳодиса Европанинг “ягона ва озод ҳамда НАТО ва Европа Иттифоқи институтлари мустаҳкам таянчига айланишида муҳим рол ўйнагани айтилган.

XS
SM
MD
LG