Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:33

Ҳиндистонда Ҳамдўстлик ўйинлари бошланмоқда


Тадбир муносабати билан пойтахт Деҳлига экстремистларнинг эҳтимолий ҳужумлари олдини олиш учун хавфсизлик кучларининг ўн мингга яқин ходими сафарбар қилинган.

Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукумати берган баёнотда айтилишича, Олимпия ўйинларига ўхшаш Ҳамдўстлик спорт мусобақаларига илк бор мезбонлик қилаётган Ҳиндистон хавфсизликни таъминлаш учун зарур барча чораларни кўрмоқда.

Тадбирда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатларидан спортчилар қатнашади. Бу давлатларнинг аксарияти муқаддам Британия империяси таркибига кирган.

Ҳинд хавфсизлик кучларига ишонч билдирмаган айрим спортчилар, жумладан, югуриш бўйича Олимпия чемпиони, ямайкалик спринтер Усэйн Болт Ҳамдўстлик ўйинларига боришдан бош тортган эди.

Аммо Ҳиндистон расмийлари хавфсизлик тўла таъминланишини ваъда қилмоқда.

Бугун Деҳлида бўладиган очилиш маросимида иштирок этувчи машҳур шахслар сафида Британия шаҳзодаси Чарлз ҳам бўлиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG