Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг тўрт вилояти рақамли телевидение тизимига ўтади


“Регнум” агентлигининг Ўзбекистон Алоқа ва ахборот агентлигига таянган ҳолда хабар қилишича, 2011 йили Андижон, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикаси аҳолиси DVB-T (Digital Video Broadcasting-Terrestrial) стандарти асосида фаолият юритувчи рақамли теле-радио кўрсатувлари ҳамда радиоалоқа хизматидан фойдаланишни бошлайди.

2008 йилда Тошкент ва Бухоро шаҳарларида тўртта давлат ва саккизта тижорат телеканаллари кўрсатувларини узатадиган рақамли телевидение узатгичи синов тариқасида ўрнатилган эди. 2010 йил июн ойида Тошкент шаҳрида яна бир узатгич ўрнатилиб, янги тизимда кўриш мумкин бўлган телеканаллар сони 25 тага етказилди.

Айни пайтда Навоий шаҳридаги эркин иқтисодий ҳудудда рақамли телевизон узатгичларни ишлаб чиқарувчи завод иш бошлагани хабар қилинган.

“Регнум” агентлиги хабарига кўра, қурилиши 4 миллион АҚШ долларига тушган бу завод йилига 50 минг дона рақамли узатгичларни ишлаб чиқариш қувватига эга.

XS
SM
MD
LG