Линклар

logo-print

Афғонистонда хусусий қўриқчилик ширкатлари текширилмоқда


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланувчи 8 та хусусий компания тарқатиб юборилгани, уларнинг қуроллари эса мусодара қилинганини маълум қилди.

Бу тадбир мамлакатда хавфсизликни таъминлаш 2014 йилдан бошлаб давлат хавфсизлик кучлари зиммасига ўтаётгани муносабати билан амалга оширилгани айтилмоқда.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот вакили Замрай Башарий бу ҳақда баёнот берар экан, бунга асос қилиб, президент Карзайнинг шу йил август ойида эълон қилинган қўриқчилик ширкатлари ёки хавфсизликни таъминлаш мақсади билан қисқа муддатга давлат рўйхатидан ўтган баъзи ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши кураш дастурини тилга олди.

Вазирлик расмийсига кўра, ҳозир мамлакатда расман рўйхатдан ўтиб ишлаётган 50 та ана шундай хусусий ширкатнинг ярмини хорижий компаниялар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG