Линклар

Бразилияда президентлик сайлови ўтаяпти


Бразилияликлар амалдаги президент Инасио Лула де Силвага ворис президентни сайламоқдалар.

Сайлов олдидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, сайловчилар Лула де Силва кўрсатган номзод Дилма Руссеффни танлаши мумкин.

Жумладан, рио-де-жанейролик сайловчилардан бири Мария Сокорро Ароййо амалдаги президент сиёсий йўналиши ўзгармаслиги тарафдори эканини айтади.

- Умид қиламизки, Руссефф Лула де Силванинг ишларини давом эттиради. Агар у бундай қилмаса, ҳафсаламизни пир қилган бўлар эди, дейди бразилиялик сайловчи.

Мазкур сайловда муқаддам вазир бўлган Дилма Руссефф президентликка сайланса, Бразилия тарихидаги илк аёл президент бўлади.

XS
SM
MD
LG