Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:37

Дунё етакчилари Германияга қутлов йўлламоқда


Германияда давлат бирлашувининг 20 йиллиги нишонланаётгани муносабати билан дунё давлатлари раҳбарлари расмий Берлинга қутловлар йўлламоқда.


Сана муносабати билан президент Дмитрий Медведев йўллаган табрикда Россиянинг Германия бирлашувида муҳим роли ўйнагани ва икки давлат муносабатлари шу хизмат устига қурилгани таъкидланган.

АҚШ президенти Барак Обаманинг мамлакат раҳбариятига йўллаган қутлов мактубида эса Германия АҚШнинг “энг яқин иттифоқчиси ва қудратли дўсти” аталган.

Ўз навбатида, Германия президенти Кристиан Вулф Бремен шаҳрида сўзлаган нутқида давлат бирлашувида хизмати сингган давлатлар ва шахсларга чуқур миннатдорчилигини изҳор қилди:


- Биз бирлашув йўлида АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш томонидан кўрсатилган қувватловни унутмаймиз. Бунинг ҳаммаси учун биз доимо миннатдормиз. Германия фақатгина ягона давлат тарзида халқаро ҳамжамиятнинг ўзаро тенг ҳуқуқли вакилига айланиши мумкин эди. Мен умумий озодлигимиз учун курашган ҳар бир инсон қаршисида таъзим қиламан. Айниқса, шарқий германияликлар мамлакат бирлашувига қўшган салмоқли ҳиссаси учун шарафга сазовордир, - деди Германия президенти.

XS
SM
MD
LG