Линклар

Покистонда НАТО карвонига ҳужум уюштирилди


Покистон пойтахти Исломобод шаҳри яқинида Халқаро коалицияга тегишли юк ортилган ва Афғонистонга жўнаши керак бўлган юк машиналарига жанггарилар ҳужум қилди.

Хабарларга қараганда, жанггарилар 20 та машинага ўт қўйган, уч нафар соқчини ўлдирган.

Бу сўнгги уч кун ичидаги иккинчи ҳужумдир.

НАТОнинг ҳарбий вертолётидан яқинда берилган зарба оқибатида Покистон армиясининг уч ҳарбийси нобуд бўлганидан кейин Афғонистондаги Халқаро кучларга Покистон орқали юк жўнатиш шу кунда тўхтатиб қўйилган.

Покистон расмийлари баёнотига кўра, юк жўнатиш мамлакат шимоли-ғарбида хавфсизлик билан боғлиқ вазият яхшиланганидан сўнг қайта тикланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG