Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:08

Медведев Лукашенкани танқид қилди


Россия президенти Дмитрий Медведев Белорус раҳбарияти ва шу жумладан, шахсан Аляксандер Лукашенкани икки мамлакат халқларини "уруштириб" қўйишга уринаётганликда айблади.

Медеведевнинг бу ҳақдаги баёноти унинг видеоблогида янгради.

Россия президентига кўра, Лукашенканинг декабрда ўтажак Белорус президент сайлови олдидан қилаётган чиқишлари "мутлақ аксилроссия баёнотлари ҳамда Россия раҳбариятига қарши қарғишлардан иборатдир".

Медведев, шунингдек, Минскнинг Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олишдан бош тортганини "номуссизлик", деб атади. Айни пайтда, Россия президенти фикрича, Белорус Россиянинг энг яқин иттифоқчисидир.

Бир неча кун муқаддам Аляксандер Лукашенка Россия президенти маъмуриятидаги мулозимларни ўзига қарши информацион кампания уюштирганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG