Линклар

Германия бирлашуви байрами Бременда нишонланди


Якшанба куни Германияда мамлакат бирлашувининг 20 йиллиги кенг нишонланди.

Бирлашув кунининг асосий тантаналари ҳар йили бошқа шаҳарда ўтади. Байрам бу йил Бремен шаҳрида ўтказилди.

- Шарқий Германия аҳолиси мамлакатимиз бирлашувига олиб борувчи йўлнинг энг қийин қисмини босиб ўтди. Кўп масалаларда улар ҳаётни янгидан бошлади. Уларнинг олдида кўп нарсани ўзгартириш вазифаси турар, улар пайдо бўлган янги имкониятлардан фойдаланишга уринишлари керак эди. Улар ўзгаришларга тайёр эканликларини намойиш қилиб, бу ишни уддаладилар, - деди Бременда ўтказилган маросимда чиқиш қилган Германия президенти Кристиан Вульф.

Иккинчи Жаҳон урушидан кейин иккига бўлиниб кетган Германия бундан 20 йил муқаддам – 1990 йили қайта бирлашган эди.

XS
SM
MD
LG