Линклар

Бразилияда сайловнинг иккинчи тури ўтказилиши мумкин


Бразилияда ўтаётган президент сайловида иқтидордаги Меҳнат партиясидан кўрсатилган номзод Дилма Руссефф олдинда бормоқда, бироқ, хабарларга қараганда, у олган овозлар сайловнинг биринчи туридаёқ ғалаба қилишига етарли эмас.

Руссеффга берилган овозлар билан мухолифат кўрсатган номзод Жозе Серрага олган овозлар орасидаги фарқ катта эмас. Сайлов арафасида ўтказилган сўров натижаларига қараганда, бунинг акси бўлиши керак эди.

Берилган овозларнинг тақрибан 80 фоизи шу соатгача саналиб бўлди ва уларнинг қарийб 45 фоизи Руссефга, 33 фоизи эса Серрага теккан.

Сайловолди сўровларини ўтказганлар Бразилиянинг амалдаги президенти Луис Инасио Лула да Силва қўллаб-қувватлаётган Дилма Руссефф сайловнинг биринчи туридаёқ ғалаба қозонажаги тўғрисида айтаётган эди.
XS
SM
MD
LG