Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:13

НАТО карвонига ҳужум масъулиятини Толиблар ўз зиммасига олди


Кейинги ҳафталарда НАТО юкларига ҳужумлар кўлами кенгаймоқда.
Кейинги ҳафталарда НАТО юкларига ҳужумлар кўлами кенгаймоқда.

Покистон Толиблари НАТО таъминот юклари автокарвонига қилинган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди ва янги ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилди.

Покистон полицияси берган маълумотга кўра, бугун жанггарилар НАТОнинг Афғонистонга йўл олган таъминот юкларига ҳужум қилган. Ҳужум чоғида карвондаги 20та юк машинасига ўт қўйилган.

Полиция камида 3 киши ўлдирилганини маълум қилди.

Толибон гуруҳи ўтган жума куни 20та юк машинаси ёқиб юборилган автокарвонга қилинган ҳужум учун ҳам масъулиятни ўз зиммасига олган эди.

Бу ҳужумлар Покистон ҳукумати Афғонистон билан муҳим чегара пунктини ёпиб қўйганидан сўнг амалга оширилмоқда

Ўтган ҳафтада жанггари гуруҳларга қарши НАТО вертолётлари амалга оширган ҳужумлар чоғида Покистоннинг уч чегарачиси ҳам ўлдирилган ва бунинг ортидан хавфсизлик чораларини мустаҳкамлаш важи билан чегара ёпилган эди.

XS
SM
MD
LG