Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:05

Босния ва Герцоговинада бирлик тарафдори бўлган номзодлар сайланди


Бакир Иззатбегович.
Бакир Иззатбегович.

Босния ва Герцоговинада якшанба куни ўтган умумхалқ сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Мамлакат олий ижроия органи – уч кишидан иборат Президентлигига Босния мусулмонларидан мўътадил сиёсатчи сифатида танилган Бакир Иззатбегович сайланадиган кўринади. Сайловчиларнинг 34 фоизи овозини қозонган бу сиёсатчи Босния мусулмонларининг уруш давридаги етакчиси Алий Иззатбеговичнинг ўғлидир.

Натижалар ҳақида муносабат билдира туриб, Бакир Изатбегович Босния ва Геоцоговинада вазият барқарорлашишига умид билдирди.

- Менимча, биз Босния ва Герцоговинадаги вазиятни барқарорлаштира оламиз ҳамда бу давлат фуқароларига ёрқин келажак, яъни тинчлик ва иқтисодиётнинг ривожланиши учун қулай шароит яратиб бера оламиз, деди Босния мусулмонлари ўзига етакчи этиб сайлаган Бакир Иззатбегович.

Хорватлардан сайланган етакчи Желко Комшич ҳам Босния бирлашуви тарафдоридир.

Серблардан сайланган Небойша Радманович эса Босния серблари сиёсий позицияси ашаддий ҳимоячисидир. Босния серблари хорват ва мусулмонлардан айри мустақил давлат мақомини талаб қилиб келади.

Сайловда сайловчилар иштироки эса 2002 йилдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич — 56 фоизни ташкил қилди.

XS
SM
MD
LG