Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:54

Бразилия президентлик сайлови иккинчи босқичи 31 октябрда бўлади


Дилма Руссефф Бразилия тарихидаги илк президент аёл бўлиши мумкин.
Дилма Руссефф Бразилия тарихидаги илк президент аёл бўлиши мумкин.

Бразилияда ўтган президент сайлови натижаларига кўра, ўз лавозимини тарк этаётган президент Луис Инасио Лула да Силва қўллаб-қувватлаган номзод Дилма Руссефф кўп овоз тўплаган.

Аммо, у тўплаган овозлар сайловнинг биринчи босқичидаёқ ғалаба қилишга етарли бўлмади.

Расмий натижаларга кўра, Руссефф якшанба куни ўтган сайловда 46 фоиз овоз тўплаган. Бироқ, унинг рақиби, Сао Пауло штати собиқ губернатори Хозе Серра 33 фоиз овоз тўплаган.


Сайловда ғалаба қилиш учун номзод 50 фоиздан ошиқ овоз олиши керак.

Шу боис эндиликда икки номзод — Руссеф ва Серра 31 октябр куни сайловнинг иккинчи босқичида беллашади.

Мазкур сайловда муқаддам вазир бўлган Дилма Руссефф президентликка сайланса, Бразилия тарихидаги илк аёл президент бўлади.

XS
SM
MD
LG