Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:05

Хитойда иқлим ўзгаришига оид БМТ музокаралар бошланди


Иқлим ўзгариши масалаларига оид БМТ музокараларининг навбатдаги босқичи бугун Хитойнинг порт шаҳри бўлган Тянжинда иш бошлади.

БМТ нинг иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланган сўзлашувлари якуний босқичи бўлган олти кунлик учрашув ноябр ойида Мексикада бўладиган глобал саммит олдидан тайёргарлик ўлароқ ўтказилмоқда.

БМТ расмийси Кристиана Фигуэрес очилиш маросимда қилган нутқида Хитой ҳукуматини ҳавога иссиқхона парлари чиқарилишини қисқартириш юзасидан сўзлашувларда муросали бўлишга чақирди.

Хитой ҳозирда дунёнинг атмосферага энг кўп глобал илиқлашувнинг асосий сабаби, деб кўрилаётган карбон газларини чиқараётган давлат ҳисобланади.

Тянжин музокаралари иштирокчилари Мексика саммитида муҳокама қилинадиган музокаралар матнини тайёрлаш ниятида.

XS
SM
MD
LG