Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:50

Герт Вилдерс устидан суд бўлди


Вилдерс 10 ойга қамалиши мумкин.
Вилдерс 10 ойга қамалиши мумкин.

Бугун Нидерландияда ашаддий ўнгчи сиёсатчи Герт Вилдерс устидан маҳкама жараёни бошланди.

Амстердам судида сўзлаш имкони берилганда Вилдерс унинг номидан сўзлаш ҳуқуқини ўз адвокатига берганини айтди.

“Мен бошқа бирор нарса демайман. Барча саволларга жавоб бериш ҳуқуқини ўз адвокатимга бераман. Мен гапирмаслик ҳуқуқидан фойдаланмоқчиман. Мен айтишим керак бўлган гапни айтдим ва бирор гапимни қайтариб олмайман”, деди Герт Вилдерс.

Айни пайтда Вилдерс етакчилигидаги партия Нидерландияда иқтидорга келган коалиция билан ҳамкорликка ҳозирлик кўрмоқда.

Вилдерс мамлакатда мусулмон аёллари бурқаси ҳамда Нидерландияга мусулмонлар муҳожирларининг киритилишига қарши чиққан, мусулмонлар ҳақида қатор провокатив баёнотларни қилган сиёсатчидир.

Агар у айбдор, деб топилса, 16 ойга қамалиши ва 10 минг еврогача жаримага ҳукм қилиниши мумкин.

Суд ҳукмининг келаси ой бошларида эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG