Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:50

АҚШ маҳкамага тортилган ўзбек журналистлари тақдиридан хавотирда


АҚШнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидаги доимий вакили Иэна Келли ўзбекистонлик икки журналист тақдиридан жиддий хавотир билдирди.

4 октябр куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган баёнотда айтилишича, АҚШ расмийси Тошкентда маҳкамага тортилган журналистлар Абдумалик Бобоев ва Владимир Березовскийлар номини тилга олган.

“Қўшма Штатлар Ўзбекистон Оммавий ахборот воситалари аҳволидан жиддий хавотир билдиради. Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматини журналистларни улар чоп этган мақолалари асосида жиноий жавобгарликка тортиш ҳаракатларини тўхтатишга чақиради”, дейилади, жумладан АҚШ расмийсининг ёзма баёнотида.

XS
SM
MD
LG