Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:31

НАТО раҳбари Покистон-Афғонистон чегараси очилишига умид билдирди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен
НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Покистон ҳукумати НАТОнинг Афғонистонга мўлжалланган юклари ўтувчи асосий чегара пунктини тез орада очишига умид билдирди.

Покистон Афғонистон билан изчил қатнов йўли бўлган Хуррам чегара пунктини бу ердан ўтишга уринган жанггари гуруҳлар НАТО ҳаво кучлари томонидан ҳужумга тутилганидан сўнг ёпиб қўйган эди. Ушбу ҳужумлар чоғида Покистоннинг уч чегарачиси ҳам ўлдирилган эди.

Покистон Ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қурайший билан музокаралар ўтказган Расмуссен ўтган ҳафта рўй берган ҳодисада покистонлик ҳарбийлар ўлдирилганидан афсус билдирди.

4 октябр куни Покистон ҳудудидан Афғонистонга ўтаётган НАТО таъминот карвони Толиблар томонидан ўққа тутилди ва карвондаги 20та юк машинаси ёқиб юборилди.

Бу сўнгги кунлар ичида Покистон ҳудудида НАТО карвонига уюштирилган иккинчи ҳужумдир.

XS
SM
MD
LG