Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:06

Темур Ибрагимов яна ғолиб чиқди


Uzbekistan - Timur Ibragimov heavyweight boxer
Uzbekistan - Timur Ibragimov heavyweight boxer
2 октябр куни Панамада ўтказилган жангда ўзбекистонлик боксчи Темур Ибрагимов панамалик Луис Андрес Пинедани мағлуб этди.

Ўта оғир вазн тоифасидаги бўлиб ўтган бу жангда ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик боксчини ғолиб, деб топди. Ўйин 97-92,98-92 ва 98-91 ҳисобида Ибрагимов фойдасига ҳал бўлди.

- Мен Хэй ёки Кличко билан жанг қилмоқчиман. Мен ўзоқ вақт тайёргарлик кўрдим ва ҳозир яхши формадаман, деди Темур Ибрагимов охирги интервьюларидан бирида.

25 август куни Темур Ибрагимова АҚШнинг Флорида штатида бўлиб ўтган жангида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган ҳиндистонлик Гурчаран Сингхни техник нокаут билан енгиб, WBA рейтингида 12 поғонага кўтарилган эди.

Ҳозирда ўзбекистонлик бокс устаси 33 жанг ўтказиб 16 тасини нокаут билан якунлаган, 2 жангни бой берган.
XS
SM
MD
LG