Линклар

Эрдўғон Брюсселдан норози


Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон фикрича, Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун унга аъзоликка бошқа даъвогарлардан фарқли ўлароқ Анқара олдига кўпроқ шартлар қўйилмоқда.

Бу ҳақда Эрдўғон Болгария ҳукумати раиси Бойко Борисов билан Софияда ўтказган учрашуви чоғида баёнот берди.

Туркия бош вазирига кўра, Анқара Европа Иттифоқига қўшилиш йўлида 2005 йили бошлаган ҳаракатларини давом эттираверади.

Иттифоққа 2007 йили қўшилган Болгария бош вазири Борисов Туркиянинг Иттифоққа қўшилиш йўлидаги ҳаракатларини София қўллаб-қувватлаяжагини билдирди.
XS
SM
MD
LG