Линклар

logo-print

Япония ва Хитой ҳукумат раҳбарлари можародан сўнг илк бор учрашди


Брюссел шаҳрида ўтаётган "Европа-Осиё форуми" ишида қатнашаётган Япония ва Хитой ҳукуматлари раислари – Наото Кан ва Вен Цзябаолар ўзаро учрашди.

Ўтган ойда Шарқий Хитой денгизида юз берган можародан сўнг амалга ошган мазкур илк юқори даражадаги учрашувда томонлар икки томонлама алоқаларни яхшилаш ҳамда яқин вақт ичида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун сўзлашувлар ўтказишга келишиб олдилар.

Япония маъмурлари Токио ва Пекин ўртасида талаш бўлиб келаётган ороллар яқинида ов қилаётган Хитойга қарашли кема капитанини ҳибсга олганидан сўнг икки мамлакат муносабатлари кескин бузилган эди.
XS
SM
MD
LG