Линклар

Фаластинда масжидга ўт қўйилди


Исроилда Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги Байт Фажар қишлоғи масжидида чиққан ёнғин тафсилотлари ўрганилмоқда.

Фаластинликлар яҳудийлардан гумон қилмоқда. Уларнинг айтишича, масжид деворида ивритда ёзилган битик қолдирилган. Воқеанинг баъзи гувоҳлари ўт қўйганларни кўргани, уларнинг бошларида яҳудийча дўппи бўлганини айтмоқда.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яҳудийлар учун турар-жой қуриш юзасидан эълон қилинган мораторий муддати тугаганидан буён бу минтақадаги вазият анча таранг аҳволда.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, хабарларга қараганда, мораторийни қайта тиклаш масаласини ҳукуматнинг бугунги мажлиси муҳокамасига қўйиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG