Линклар

Балхаш кўли қуриб қолиши мумкин


Хитой ғарбида сув омборлари қурилиши Балхаш кўлининг экологик аҳволига ўта салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Қозоғистон атроф-муҳит муҳофазаси вазири муовини Элдона Садвақасова баёнот қилди.

Садвақасованинг айтишича, Хитойнинг Шинжон-Уйғур минтақасида қурилаётган сув омборлари Иртиш дарёси сувларининг Балхаш кўлига оқимини кескин озайтириб юборади.

Атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги вакилига кўра, Қозоғистон сўнгги 40 йил ичида сув заҳираларининг 40 фоизини йўқотган.
XS
SM
MD
LG