Линклар

logo-print

Тожикистонда яна бир қочоқ маҳбус йўқ қилинди


5 октябрга ўтар кечаси Тожикистоннинг Тавилдара туманидаги маҳаллаларнинг бирида Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳибсхонасидан қочган яна бир қочоқ маҳбус йўқ қилинган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги масъули Муҳаммаджон Назриевнинг маълум қилишича, у 41 ёшли афғонистонлик Бозорали валади Эгамберди экан.

Тожик расмийсининг айтишича, у қўлга олиш чоғида қуролли қаршилик кўрсатган, натижада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 23 августида Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан 25 маҳбус қочган бўлиб, Афғонистон фуқароси Бозорали валади Эгамберди ҳам улар қаторида эди.

Шу кунгача қочоқ маҳбуслардан уч нафари махсус амалиётлар чоғида йўқ қилиниб, яна етти нафари қўлга олинган. Маҳбусларнинг қолган 15 нафари эса озодликда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG